Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:45

"Ўзбек жамоаси энг оғир вазиятда ҳам ғалабага эриша олади"


Миржалол Қосимов.
Миржалол Қосимов.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Миржалол Қосимов Озодлик мухбири билан эксклюзив суҳбатда Эрон жамоаси устидан қозонилган ғалабанинг қанчалик машаққатли бўлгани ҳақида ҳикоя қилди.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилда Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида 14 ноябр куни Теҳронда Эрон терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳидан 2014 йилда Бразилияда ўтадган жаҳон биринчилигига бориш учун энг яхши имкониятни қўлга киритган жамоага айланди.

Олдинда ҳамон Ливан¸ Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари билан учта муҳим ўйин қолмоқда ва гуруҳда ҳали барча жамоаларда Жаҳон чемпионатига бориш имконияти мавжуд.

"Аммо Эрон билан учрашув Ўзбекистоннинг энг оғир вазиятда ҳам ғалабага эришишга қодирлигини кўрсатди", дейди Озодлик билан суҳбатда Миржалол Қосимов.



Қосимовга кўра, Эрон билан ўйингача Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг тўртинчи босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳеч қачон ғалабага эришмаган эди.

Мезбон томони ўзининг меҳмондўстлигини намойиш этмагани, яъни футболчилар яшаган меҳмонхонадан стадионгача бўлгани йўл икки соатдан ошиқ вақтни олганига қарамай Қосимов жамоани ғалабага илҳомлантира олди.

Миржалол Қосимов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:06 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG