Бугун Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 86 ёшли миллатчи-сиёсатчи Бал Такерайнинг дафн маросимида минглаб одам иштирок этди.
Шанба куни оламдан ўтган Такерайнинг дафн маросими пайти тартибни сақлаш учун 20 минг полициячи сафарбар қилинди.
Такерай 1966 йил Шив Сена партиясининг ўнг қанотини ташкил қилган. Мазкур гуруҳ Ҳиндистоннинг жанубий штатларидан келадиган муҳожирлар оқимини тўхтатишга қарши чақириқлар билан чиққан.
Шунингдек, Такарей Махараштра штатида исломнинг ёйилишига қарши бўлган.
Ҳиндистон ҳукумати 1990 йилдаги 1000дан зиёд одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган мусулмонларга қарши зўравонлик ташкилотчиси сифатида Такерайдан гумонланган. Бироқ Такерайга нисбатан расмий айблов эълон қилинмаган.