Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:10

Тайлоқда янги мактаб қурмоқчи бўлган директор қамалди


Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманига қарашли Файзиобод қишлоғидаги 42-мактаб директори Шербек Жўраев қишлоғига янги мактаб қуриб бермоқчи бўлгани учун миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Ҳибсга олинганига бир ой бўлган Шербек Жўраевнинг иши юзасидан Озодликка 29 ноябр куни файзободлик Жамшид хабар берди.

- Шербек ака мактабимизга директор бўлганига кўп бўлмади. У киши қишлоғимизга янги мактаб қурамиз, деб юрганди. Шунинг учун ҳам қишлоқ аҳли билан мактабда йиғилиш ўтказиб, янги мактаб қуриш учун озми-кўпми харажат қилинадиган бўлса, йиғиб берамиз, деб айтган йиғилишда. Шу йиғилишда юмолоқ хат ёзиб юрадиган, қолаверса миллий хавфсизликнинг қулоғи бўлиб ишлаган одам унинг бор гапларини диктофонга ёзиб олиб, хавфсизлик одамларига етказибди. Бир кундан сўнг нотаниш одамлар кечаси келиб, уйидан олиб кетибди, - дейди Жамшид.

Мактаб директорлиги лавозимига тайинланганига бир йил ҳам бўлмаган Шербек Жўраев қишлоқдаги авария ҳолатига келиб қолган мактабни ҳукумат томонидан 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурига кирмай қолгани учун ҳам мактаб қуришни тасдиқловчи ташкилот раҳбарларига пул бериб бўлса-да, янги мактаб лойиҳасини тасдиқлатмоқчи бўлган.

“Шербек Жўраев ноҳақ айбланмоқда” деган фикрда бўлган Файзобод қишлоғи аҳлидан 100 нафардан зиёд одам директорнинг суди ўтказилиши лозим бўлган куни Тайлоқ туманлараро судига норозилик билдиришган. Натижада судя судни бошқа кунга кўчиришга мажбур бўлган.

Қолдирилган муддатда ҳам аҳолининг норозилик кайфияти сўнмагани учун суд иккинчи бор номаълум кунга қолдирилган.

- Қишлоқ аҳли директорнинг устидан ким ёзиб берганини билади. Ҳозир ўша ёзувчини қишлоқдан бутунлай оилавий кўчиб кетишини талаб қиляпти. Суднинг икки марта қолдирилганлиги ҳозир вазиятни бирор оғирлаштиради. Чунки яширинча суд қилиб, унга ҳукм ўқилса, кейин ҳеч кимнинг қўлидан бирор иш келмайди, - дейди файзиободлик Фозилжон.

Шербек Жўраевни қўлга олиниши натижасида яқин бир йил ичида Тайлоқ туманидаги янги қурилган мактабларда ҳам прокуратура текшириш ишларни олиб борган.
XS
SM
MD
LG