Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

Ўзбекистонда ОИТВга чалинганлар сони ортмоқда


Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 нафар ОИТВ (Одам иммун тақчиллиги вируси) га чалинган фуқаро қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида истиқомат қилади.

Статистик маълумотларга кўра, аёлларга қараганда ОИТВга чалинганларнинг 52.5 фоизини эркаклар¸ 47.5 фоизини аëллар ташкил қилади.

Улар асосан 20-49 ёш тоифасига тўғри келади. Ушбу давр оралиғида меҳнат мигрантлари орасида 243 та ОИТВга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Отабековнинг айтишича, Ўзбекистонда бу касаллик 1987 йил биринчи бор қайд этилган.

2009 йил ОИТС билан оғриганлар сони 4006 нафарга етган. 2010 ва 2011 йилларда бу рақамлар 3795 дан 3584га қадар камайгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG