Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Ўзбекистонда зилзиладан огоҳлик xаритаси тузилмоқда


Тошкентда 1966 йилда рўй берган зилзилада пойтахтнинг катта қисмига зиён етган эди.
Тошкентда 1966 йилда рўй берган зилзилада пойтахтнинг катта қисмига зиён етган эди.

Ўзбекистон Сейсмология институти Германиянинг Сейсмо тадқиқот маркази билан (German Research Center for Geosciences) ҳамкорликда Марказий Осиëнинг илк зилзилавий xаритасини тузишга киришди.



Xарита тузиш борасидаги ҳамкорлик ҳақида German Research Center for Geosciences ташкилотининг Потсдамдаги матбуот вакили Озодликка билдирди.

Матбуот вакилига кўра¸ Марказий Осиëда зилзила хатарини олдиндан аниқлаш ва зилзила эҳтимоли мавжуд нуқталарни xаритага тушириш борасида Ўзбекистондаги сейсмик тадқиқот институти олимлари немис ҳамкасблари билан самарали ҳамкорлик олиб бормоқда.

Марказий Осиë минтақасининг илк сейсмик xаритаси келаси йил битиши билдирилди.

Зилзилавий xарита зарурати

Тошкентдаги Сейсмик станция етакчи муҳандиси Дилором Эргашева Озодлик билан суҳбатда, зилзила хавфини олдини олишда бундай хариталар ўта зарур эканини айтди:

- Бизда ҳозиргача Марказий Осиëни тўла қамрайдиган сейсмик xарита йўқ эди. Совет Иттифоқи даврида тузилган¸ тор доира ва нисбатан камроқ маълумотни ўзида қамраган xариталар билан ишлаяпмиз. Биз ҳамкорлик қилган чет эл олимлари ва тадқиқотчилари ҳалиям шу эски xариталар билан ишлаяпсизларми деб қўйишар эди. Янги харитага эҳтиëж катта¸- дейди сейсмолог Дилором Эргашева.

Тошкентликлар бемалол янги йилни кутаверсин¸ зилзила бўлмайди

Зилзилашунос Дилором Эргашева 26 декабр куни ишга келиб, станциядаги ускуналар ер тагидаги жажжи силкинишларни қайд этганини кўрди.

Мутахассис тошкентликлар бемалол янги йилни кутишлари мумкин, дея ишонтирди Озодлик билан суҳбат чоғида:

- Ҳозир тинч. Зилзила уйқуга кетган ҳолатда. "Затишье" деймиз бундай ҳолатни. Лекин ходимларимиз 31 декабр куни ҳам навбатчиликда туриб, сейсмик вазиятни кузатишади. Одамларни зилзила xавфидан огоҳ қилиш бизнинг ишимиз,- дейди Эргашева.

Тошкент зилзилашунослик маркази

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ғани Мавлонов номли сейсмология институти қарийб 50 йилдан бери зилзилавий ҳудудлар харитасини тузиш билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги 26 шаҳарга оид зилзилавий хариталар институт олимлари тарафидан тузиб бўлинган.

Тошкентдаги Сейсмик станция етакчи муҳандиси Дилором Эргашеванинг айтишича¸ айнан Мавлонов номли институт тўртта улкан зилзила тўғрисида олдиндан тўғри прогноз берган.

- Булар 1976 йилги Газли зилзиласи¸ 1978 йилги Олойдаги зилзила¸ 1982 йилги Чимëн зилзиласи ва Попда1992 йили юз берган зилзилалар,- дейди суҳбатдош.

Тошкент ер куррасида зилзила хавфини илмий ўрганиш бошланган дунëдаги илк шаҳарлардан бири.

1868 йили Туркистон ҳарбий округи штаби қошида зилзила хавфини ўрганиш маркази тузилди.

В 1876 йили бу вазифа Тошкентда қурилган Астрономик обсерватория зиммасига юкланди.

Совет даврида Ўзбекистонда ўнлаб сейсмик станциялар ва иккита сейсмология институти ташкил қилинди.

Ўзбек сейсмолог олимлари бугунги кунда Токио¸ Потсдам¸ Пекин¸ Вена ва Москвадаги тадқиқот институтларида ишлашмоқда.
XS
SM
MD
LG