Линклар

Японияда Шинзо Абэ бош вазир лавозимига тасдиқланди


Япония парламентининг қуйи палатаси депутатлари мамлакат бош вазири лавозимига 58 яшар Шинзо Абэ номзодини тасдиқлашди.

Абэ етакчилик қиладиган Либерал демократлар партияси 16 декабр кунги сайловда ғолиб бўлганди.

Шинзо Абэ 2006-2007 йилларда ҳам Япония ҳукуматига раҳбарлик қилган. Ҳозирда янги ҳукумат олдида мамлакатни иқтисодий рецессиядан қутқариш каби муҳим вазифа турибди.
XS
SM
MD
LG