Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:41

Ўзбекистонга тақиқланган диний адабиётларни олиб кириш камайди


Ўзбекистонда ташқаридан олиб кирилаётган ҳар қандай диний адабиёт экстремистик руҳда деб таснифланиши мумкин.
Ўзбекистонда ташқаридан олиб кирилаётган ҳар қандай диний адабиёт экстремистик руҳда деб таснифланиши мумкин.

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси 2012 йил давомида мамлакатга диний-экстремистик руҳдаги тақиқланган адабиётларни олиб киришга оид 509 та ҳолат қайд этилгани ва 14 минг нусха адабиёт тўхтатиб қолинганини маълум қилди.



Қўмита матбуот хизматига таянган ҳолда бир қатор электрон нашрлар берган маълумотларга кўра, ушлаб қолинган диний адабиётларнинг катта қисми ўзбекистонликлар орасида исломдан бошқа динларни тарғиб қилиш мақсадида олиб киришга уринилган адабиётлардир.

Жумладан, CA-News нашри берган хабарда айтилишича, Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасидаги мунтазам ҳамкорлик натижасида 2012 йил давомида мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни олиб киришга уринишга оид 509 та факт қайд этилган.

Натижада, турли мазмундаги 14 минг дона тақиқланган диний-экстремистик руҳдаги адабиётлар - китоб, журнал, брошюра, аудио-видео материаллар ушлаб қолинган.

Шунингдек, расмий манабаларда Ўзбекистонга тақиқланган диний адабиётларни олиб кириш кўлами озайгани ҳам айтилмоқда.

Озодлик мухбири ушлаб қолинган адабиётларнинг мазмуни ва сонига оид маълумотларга янада аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси, қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига ҳам боғланди.

Аммо, Божхона хизмати расмийлари Озодликка расман маълумот беришдан бош тортдилар.

Қўмитанинг ҳудудий бўлимларидан бирида ишловчи ва ўзини таништирмаган ходимга кўра, Ўзбекистонга олиб киришга уринилган тақиқланган адабиётларнинг асосий қисмини миссионерлик фаолиятига оид ва уларнинг катта қисми Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларидаги чегара божхона хизмати ходимлари томонидан тутиб қолинган.

Номи тилга олинган вилоятлардаги Божхона бошқармаларидан эса бу борала қўшимча маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Прозелитизм қонун билан тақиқланган Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти ва бу мазмундаги адабиётлар устидан ўрнатилган қаттиқ назорат йиллар давомида кузатиб келинмоқда.

Хусусан, 2011 йилда насронийликка оид диний адабиётлар сирасида "Исо Масиҳ - бизнинг нуримиз" ("Христос — наше освящение") номли 23 та диний китобнинг ушлаб қолингани мамлакатда қонуний фаолият билан шуғулланаётган насроний диний жамоаларнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Бундан ташқари, 2010 йилда Ўзбекистон Библия жамиятига қарашли Инжил китобининг 2800 нусхаси мусодара қилингани ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Аммо, Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ва чегарада материаллари билан бирга, одатан эгаси ҳам узоқ муддат тутиб қолинадиган диний адабиётларнинг асосий қисми Ислом динига оид экани айтилади.

2011 йилги кузатувлари асосида хулоса билдирган - дин эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи Форум 18 халқаро ташкилотига кўра, мамлакат чегаралари ва шунингдек, ичкарисида мусодара қилинаётган материалларнинг 80-90 фоизи Ислом динига оиддир.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси мусдоара қилинган диний адабиётлар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси мусдоара қилинган диний адабиётлар рўйхатини эълон қилди.
Ташкилот Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Дилшод Содиқов, дейилган инспекторига таяниб, Ўзбекистонда 2011 йилнинг биринчи ярмида мусодара қилинган ҳар 10 та китобдан, 8 ёки 9 таси ислом динига оид экани ҳақидаги расмий маълумотни тарқатган эди.

Ҳозирча, Ўзбекистон чегаралари ва мамлакат ичкарисида мусодара қилинаётган адабиётларнинг аниқ сони ва мазмунига оид расмий маълумотлар Озодликка маълум эмас.

Бироқ, Озодлик мухбири тақиқланган исломий адабиётларнинг мазмуни борасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурдан баъзи маълумотларни олишга муваффақ бўлди.

Шайх Абдулазиз Мансур айни пайтда Мусулмонлар идораси қошидаги диний адабиётлар мазмунини ўрганиш билан шуғуллануви Экспертлар гуруҳи раҳбари ҳамдир.

- Биринчидан, Аҳли Сунна вал-Жамоа эътиқоди ва биздаги диний таълимотга зид адабиётлар бўлса, идорамиз томонидан ҳам, давлат томонидан ҳам рад этилади. Иккинчидан, экстремистик оқимлар борку - Ҳизбут Таҳрир, Салафийлар, Ваҳоббийларга тегишли, ишқилиб давлат тўнтаришига асосланган китоблар бўлса улар ҳам тақиқланади. Бунақа китоблар бутун дунёда ҳам тақиқланади аслида, деди шайх Абдулазиз Мансур.

Абдулазиз Мансурдан олинган маълумотга кўра, аслида Мусулмонлар идораси қошидаги Экспертлар гуруҳи Ўзбекистонда нашрга ҳозирланаётган китобларнинг мазмунини диний жиҳатдан таҳлил қилади ва хулоса беради.

Кейин эса бундай китоблар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Экспертлар гуруҳига юборилади.

- Диний нуқтаи-назардан биз кўриб чиққанимиздан кейин бу китобларни Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Диний қўмитада ҳам Экспертлар гуруҳи бор, уларга юборамиз. Улар сиёсий жиҳатдан, мантиқий, фалсафий, дунёқараш жиҳатидан тузатиб беради ёки умуман рад этади, деди Абдулазиз Мансур.

Ҳозирча ва бунга қадар бўлган қатор уринишлари давомида ҳам Озодлик Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Экспертлар гуруҳидан бирор маълумот олишга муваффақ бўлмаган.

Расмий маълумотларга кўра, бу қўмита махсус гуруҳи томонидан тузилган тақиқланган диний адабиётлар рўйхати ҳам расман ошкор қилинмаган.

Аммо, ўз вақтида Fergana.ru нашри Ўзбекистонда рухсат этилган ва тақиқланган диний адабиётларга оид қўмита экспертлари томонидан 2006 йил учун тасдиқланган рўйхатни қўлга киритган ва ошкор қилган эди.

Ушбу рўйхатда тақиқланган адабиётларнинг каттагина қисмини аудио-видео кассеталар ва дисклар ташкил қилиши, бундан ташқари Экспертлар гуруҳи текширувига тақдим қилинмасдан, мамлакатда сотилаётган аудио-видео материаллар кўплигини ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси мусдоара қилинган диний адабиётлар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси мусдоара қилинган диний адабиётлар рўйхатини эълон қилди.
Тақиқланган адабиётлар рўйхатига ҳозир қамоқ жазосини ўтаётган журналист, диний эшиттиришлар муаллифи Хайрулло Ҳамидовнинг "Холислик сари" муаллифлик дастури ёзилган дисклар ҳам киритилган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда давлат назоратидаги радиолардан бирида эфирга берилган эшиттириш ҳам тақиқланган диний материаллар рўйхатига киритилган.

Норасмий маълумотларга кўра, 2006 йил учун тасдиқланган бу рўйхат ҳозирга қадар қисқармаган, балки янада узайган.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддилари матбуотга ошкор бўлган бу рўйхат борасида ҳам Озодликка маълумот беришдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG