Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:41

Қишлоқда янги мактаб қурмоқчи бўлган директор 5 йилга қамалди


Uzbekistan - Empty Court Room in Tashkent
Uzbekistan - Empty Court Room in Tashkent

Тайлоқ туманига қарашли Файзиобод қишлоғидаги 42-мактаб директори Шербек Жўраев устидан ҳукм чиқарган Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди айбланувчини 5 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди.

Салкам беш ойлик суриштирув ва тергов ишларидан сўнг Шербек Жўраев устидан суд ҳукм чиқаргани ҳақида душанба куни Озодликка 14 январ куни судланувчи яқинларидан бири файзиободлик Акмал хабар берди:

- Суд жуда узоқ чўзилиб кетди. Биринчи ўзимизда Тайлоқда суд қилинди. Аммо қишлоғимизнинг юзга яқин одамлари келиб судга норозилик билдиргани учун суд бир неча бор орқага сурилиб келди. Кейин Шербек аканинг суди Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига кўчирилди. У ерда ҳам бир ойдан ортиқ суд сурилиб, охири ўтган ҳафта суднинг қарори билан 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди, дейди Акмал.

Озодлик мухбири олган маълумотларга кўра¸ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан чиқарилган Амнистия тўғрисидаги қонун асосида Жўраевга берилган жазо муддати қисқартирилган.

- Суд қарорига қадар 50 кундан кўп қамоқда ўтирди. Судгача бўлган қамоқнинг бир куни уч кунга юраркан. Шунинг учун директорнинг уйидагилари жазонинг беш ойи ўталди¸ деб юрибди. Амнистияга тушиб, жазо 3 йилга қисқарди, судда қатнашганлар Шербек акани ҳаммаси бўлиб бир ярим йил ўтириб чиқади¸ дейишяпти¸ дейди Озодлик мухбирига бу ҳақда маълумот берган манба.

Мактаб директорлиги лавозимига тайинланганига бир йил ҳам ўтмай Шербек Жўраев қишлоқдаги авария ҳолатига келиб қолган мактабни янгидан қуриш ташаббусини бошлайди.

Аммо бу мактаб ҳукумат томонидан 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурига киритилмаган бўлиб чиқади.

Шундан сўнг Жўраев янги мактаб қурилишини тасдиқловчи ташкилот раҳбарларини ўз ташаббусига кўндиришга уриниб юрганида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинади.
XS
SM
MD
LG