Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:58

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани очиш бўйича келишди


Гуманитар юклар ортилган машиналар карвони чегара томон ҳаракатлана бошлади, дейилади Қирғизистон Давлат чегара ҳизматининг матбуот баённомасида.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх ҳамда Шоҳимардон туманлари аҳолисига мўлжалланган гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари йўл ёпилгани боис тўрт кундан буён чегара яқинида туриб қолаётган эди.

Озодлик радиосининг қирғиз ҳизмати гуманитар ёрдамлар ортилган 47та юк машинаси Сўх ва Шохимардон эксклавига аллақачон киргани ҳақида хабар қилди. Айни пайтда Ўзбекистон томони ҳам қирғиз юк машиналарининг Барак эксклавига кириши учун йўлни очиб берган.

5 январ куни Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги ҳодисалар ортидан Қирғизистон Сўх анклавига олиб борувчи йўлда жойлашган чегара-ўтиш нуқталарини бекитган эди.
Кейинчалик Ўзбекистон ҳам қатор чегара ўтиш нуқталарида Қирғизистон фуқаролари учун ҳаракатни чеклаган эди.

22 январ кунидан бошлаб эса қирғиз чегара хизмати Ўзбекистон Қирғизистон билан темирйўл ўтиш нуқталарини ҳам ёпиб қўйганини маълум қилганди.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қирғизистоннинг Барак анклави атрофидаги чегара нуқталари январ ойи ўрталаридан бери ёпиб қўйилгани боис у ердаги аҳоли ҳам "қамал" ҳолатида қолганди.

Бoткен: чегарадаги аҳоли талаби
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:33 0:00
Бевосита линк

Эксклавлардаги аҳвол

Чегара ёпилгани боис Сўх ва Шохимардон аҳолиси кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотларни ололмаяпти.

23 январ кун Сўхнинг Ғазнок қишлоғида яшовчи, ўз исмини айтмасликни сўраган фуқаро Ғазнок, Қалъача ва Тул қишлоқларида 50 килограммлик бир қоп қозоқ уни нархи 80 мингдан 125 мингга, 5 литрлик пахта ёғининг нархи 22 минг сўмдан 30-32 минг сўмга кўтарилганини айтган эди.

Бироқ 24 январ куни Сўхнинг Чашма қишлоғида яшовчи тадбиркор Абдусамад Озодлик билан суҳбатда озиқ-овқат нархлари ошганини инкор қилди.

- Бу ҳаммаси бўлмайдиган гап. Нимагаки бозорлар ишлаяпти. Бугун бир соат бўлди бозорга борганимга. Айтаяпманку, сабзи керак экан уйга, олиб келдим. 800 сўм. Мол гўшти 15 минг, қўйники 20 минг. Олдин ҳам шундай нарх эди, ҳозир ҳам шу нарх. Ҳозир свет умуман ўчмаяпти. Олдин ўчарди. Газ энди паст бўлгани билан бор, деди сўхлик тадбиркор.

Абдусамад Сўхдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин тугагани, аммо одамлар қўлдан бир литр бензинни 3000 сўмдан бемалол сотиб олаётганини, чайқовчиларга қирғизлар бензин етказиб бераётганини айтди.

- Заправкаларда бензин йўғу қўлда 3000дан бор. Қанча хоҳласангиз бор. Қирғизлар ўзлари олиб келиб бериб кетаяпти чегарадан канистерларда.

Озодлик билан сўзлашган шохимардонликлар ҳам ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин тугаганини аммо бир неча кун ичида чегаралар очилишига умид билдирди.

Шохимардонда яшовчи Аброр ака йўллар ёпиб қўйилгани Шохимардон бозоридаги нархларга таъсир этмаганини айтди.

- Қирғизистонликлар ҳамма нарсасини шу ерда сотарди, шу ердан нарса олиб кетишарди. Кунига Сўх касалхонасида 40-50 атрофдаги Бўжай, Чорбоқ, Совка қишлоғидан келган қирғизлар даволаниб кетарди. Ҳар куни келиб даволаниб кетишарди. 10 январда Бўжай қишлоғига 5 тонна гуманитар ёрдам олиб бориб берилди Сўх томонидан, ҳокимият томонидан. Ҳеч ким бу ҳақида айтмаяпти, деди Шохимардонда яшовчи Аброр ака.

Чегара ёпилганидан Барак анклави аҳолиси зарар кўрмоқда

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли Барак анклави аҳолиси чегаралар ёпилганидан азият чекмоқда.

Баракда яшовчи Пўлат Умаров Озодликка ёқилғи ва озиқ-овқат тугаб бораётганини айтди.

- Энг катта муаммо кўмир. Кўмир тугаяпти. Электр ҳам йўқ. Дўконларда макарон, ун, картошка тугаяпти. Биздан ҳеч ким хабар олмаяпти.

Баракда яшовчи Алмар Каримов ҳам чегаралар ёпилгани боис одамлар тирикчилик қила олмаётганидан нолиди.

- Ҳозир транзит корридор ёпилган. Асосан Қорасув бозоридан нарсалар сотиб олардик. Бозорда тирикчилик қиладиганлар бозорга боролмаяпти. Ўзимизда бозор ҳам йўқ, касалхона ҳам йўқ, деди бараклик Алмар Каримов.

Айни пайтда, Қирғизистонга қарашли 600 дан ортиқ вагон ўзбек-қирғиз чегарасининг Ўзбекистон томонида тўпланиб қолгани айтилмоқда.

Ўзбекистон чегара назорат пунктларини ёпиб қўйгани туфайли Қирғизистонга ўтолмаётган вагонларнинг 80тасида ёнилғи борлиги айтилмоқда.

РИА Новости агентилигининг Қирғизистон нефт савдоси билан шуғулланувчи ширкатлар уюшмасига таяниб, маълум қилишича, чегараларни очиш масалси яқин орада ҳал бўлмаса, Қирғизистон жанубида экиш кампаниясига жиддий путур етказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG