Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Гулистондаги АЁҚШда йирик портлаш содир бўлди


Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб бир неча АЁҚШда хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида портлашлар содир бўлган эди.
Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб бир неча АЁҚШда хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида портлашлар содир бўлган эди.

28 январь куни соат 15 лар атрофида Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Метан газ баллони ўрнатилган Ласетти автомобилининг портлаши оқибатида яна 2 та автоулов жиддий техник шикаст кўрди, қурбонлар йўқ.


Воқеа шоҳидларининг айтишича, шохобча ҳудуди милиция ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қуршаб олинган.

Маълумотларга кўра, Ласетти автомобили баллонига газ қуйдираётган пайтида портлаб кетган. Хитойда ишлаб чиқарилган сифатсиз баллон экани айтилаётган мослама портлаши оқибатида автоулов бир уюм темир-терсакка айланган.

Бахтли тасодифга кўра, автоулов ҳайдовчиси омон қолган. Шохобчанинг икки ходими ўртача даражада тан жароҳати билан Республика Шошилинч Тез Тиббиёт Ёрдам Марказининг Сирдарё вилояти филиалига келтирилган.

Мазкур шохобча шаҳарнинг Тошкент – Самарқанд трасса йўли ўтадиган қисмида жойлашган бўлиб, катталиги бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси Ҳусан Муллажонов (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Файзулла Муллажоновнинг укаси – таҳр.)га тегишли экани айтилаётган шохобча бежирим таъмирлангани ва техник хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши билан турдош шохобчалардан ажралиб турарди, дейди гулистонлик сухбатдошларимиздан бири.

Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб бир неча АЁҚШда хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида портлашлар содир бўлган.

2012 йил 8 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғида жойлашган газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлашда, Озодлик манбаларининг айтишича, 29 ёшли оператор йигит ҳалок бўлган эди.

1 апрел куни пойтахт Тошкентда халқаро аэропорт яқинидаги MQ-Servis номли АЁҚШда аввал ёнғин, кейин портлаш содир бўлган эди.
XS
SM
MD
LG