Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:26

Ҳақ бериладими ëки олинади?


Душанба¸ 4 феврал куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли интерактив суҳбатда Ўзбекистондаги инсон ҳақлари вазиятини яхшилаш учун оддий фуқаролар зиммасидаги масъулият ҳақида гаплашдик.

Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳақлари борасидаги сиëсати мустақилликдан бери муттасил танқидлар нишонига айланиб келмоқда.

Дунë мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазиятини тадқиқ қилиб келаëтган Human Rights Watch, Freedom House, Amnesty International каби мустақил ташкилотлар¸ қолаверса АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботларида Ўзбекистон мунтазам суратда дунëдаги энг репрессив ҳукуматлар рўйхатидан жой олиб келмоқда.

Куни-кеча бу халқаро ташкилотлар 2012 йилги инсон ҳақлари манзарасига оид янги тадқиқот хулосаларини эълон қилдилар ва Ўзбекистон бу борада яна “ëмонларнинг ëмони” деб топилди.



Айни пайтда¸ Ўзбекистонда фундаментал инсон ҳақларининг топталаëтгани борган сари кўпроқ аҳолини ўз ватанини ташлаб¸ ўзга юртларга чиқиб кетишга мажбурламоқда. Сони миллионлардан ошган ўзбекистонлик муҳожирлар¸ ўз мамлакатларида на иқтисодий ва на ижтимоий-сиëсий ҳақлари¸ қолаверса диний-маънавий ҳақларига ҳурмат борлигидан шикоят қиладилар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:47:07 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон ҳукумати мустақил инсон ҳақлари гуруҳлари¸ Ғарб ҳукуматлари¸ қолаверса¸ БМТ каби халқаро тизимларнинг йиллардан бери ўз шаънига билдириб келаëтган танқидларини назарга илмай келади.

Инсон ҳақларини яхшилашга босим ўтказиш мақсадида қилинган аксар халқаро уринишлар¸ хусусан¸ ЕИ нинг 2005 йилги Андижон қирғинидан сўнг Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жорий қилган санкциялари бесамар қолди.

Ўзбекистон сиëсий раҳбариятига инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиш борасида ташқи босимлар натижа бермай келаëтган экан¸ бу масъулиятни мамлакат фуқароларининг ўз зиммасига олиш фурсати келмадими?

Ўзбекистон раҳбариятини мамлакат конституцияси ва қонунларида кафолатлаб қўйилган ҳақ ва эркинликларга ҳурмат кўрсатишга мажбурлаш йўли борми?

Бўлса¸ қандай йўл бу?

Сиз ўзингиз ҳаëтингизда қонуний ҳақ ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга уриниб кўрганмисиз?


Очлик эълон қилиш¸ кўча юриши¸ намойишлар ўтказиш ҳаққингиздан фойдаланиб кўрганмисиз?

Ўзбекистонликлар ҳақсизликдан қочиш йўли деб билаëтган муҳожиратга чиқиш муаммо ечими ëки унинг янада ëмонлашувига хизмат қилади?

Қонуний ҳақларингизни ҳимоя қилишнинг қандай қонуний усулларини биласиз?

Ҳукуматга босим ўтказиш учун ноқонуний усулларни тарғиб қилаëтган гуруҳларга муносабатингиз қандай?


Душанба¸ 4 феврал куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни бевосита билдиришингиз мумкин.

Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG