Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:00

АҚШда табиий офатдан тўққиз киши нобуд бўлди


АҚШнинг шимоли-шарқий минтақасида қалин қор ёққани ва бўрон бўлгани оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди. Душанба куни Колорадо штатидан Миннесота штатигача бўлган ҳудудларга яна қор бўрони ёпирилишидан огоҳлантирилмоқда.

Жума ва шанба кунлари Буюк кўллардан Атлантика океанигача бўлган ҳудудга 90 сантиметр қалинликда қор ёғди.

Қор бўрони оқибатида мазкур ҳудудда жойлашган тўққизта штатда яшайдиган ярим миллион аҳоли электр қувватисиз қолди.

Табиий офат сабабли Массачуссетс штатидаги атом электр станцияси ўз ишини тўхтатди.

Тўққиз штатда жойлашган аэропортларда олти минг олти юздан ортиқ самолёт парвози бекор қилинди.

Хабарларга кўра, энг кўп қор Коннектикут, Род-Айленд ва Массачусетс штатларига ёққан.

Қалин қор ёққан бешта штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

USToday.com нашри хабарига кўра, Ню Йоркда қарийб 30 сантиметр қалинликда қор ёққан.

Шанба куни Ню Йорк ҳокими Майкл Блумберг шаҳар мудҳиш табиий офатдан қутулиб қолганини айтган.

Ню Йоркда истиқомат қилаётган ўзбеклардан бири Сардор якшанба кунига келиб шаҳарда аҳвол анча ўнглангани, ёққан қор эрий бошлаганини сўзлаб берди.

Қуйида Сардор билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк


Ҳозирда табиий офат рўй берган минтақаларни қордан тозалаш ва шикаст етган тармоқлар, бинолар, йўлларни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Душанба куни Колорадо штатидан АҚШ марказида жойлашган Миннесота штатигача бўлган ҳудудларга яна қор бўрони ёпирилишидан огоҳлантирилмоқда.

Айни пайтда, Жанубий Дакота ҳамда Небраска, Шимолий Дакота, Вайоминг ва Висконсин штатларининг айрим туманларида ҳам қалин қор ёғиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG