Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:11

"Текинга ваъда қилинган счётчик учун пул сўрашяпти"


Озодликка боғланган тингловчилардан бири аҳоли уйларида алмаштирилаётган электр ҳисоблагичлар учун хонадонларнинг ўзидан пул ундирилаётгани, пулни тўлолмаганларнинг эса чироқлари ўчирилаётганидан норози бўлди.


"Счётчикни деб светсиз қолдик"

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидан қўнғироқ қилган 83 яшар Раҳмонов Шамши бува текинга алмаштирилиши ваъда қилинган электр ўлчагичларни энди расмийлар томонидан пулга алмаштирилаётганини, одамлар пул тўлашдан бош тортганидан сўнг ўнлаб хонадон электрсиз қолганидан шикоят қилди.

- Бизларда мана янги счëтчик алмаштираяпмиз. Бепул қўйиб беради, деб эълон қилган эди. Ҳозир булар пулликка ўтиб олди.

Озодлик: Қанча пул сўрашаяпти?

- Ҳозир магазинда 75 минг экан. Қўйиб бериши, бошқаси билан 180 мингга борар экан. Ҳозир бизларникини мажбурий узиб қўйган. Яккабоғ тумани электросет бошлиғи токни уздираяпти, деди яккабоғлик кекса тингловчи.

У киши билан суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк


"Йўлимизни тузатиб беришсин!"

Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги Тинчлик жамоа хўжалигининг Хон Қўрғон маҳаллисидан қўнғироқ қилган иккинчи гуруҳ ногирони Аъзам ака ярим йилдан бери маҳаллада ичимлик суви йўқлигини, йўллар ишдан чиққани сабабли Тинчлик жамоа хўжалиги йўналишдаги автобуслар бир неча йилдан бери қатнамай қўйганидан шикоят қилди.

У мутасадди раҳбарларни бу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга чақирди.

- Илгари колхозимиз энг олди колхоз бўлган. Ҳозир бизларда ичимлик суви йўқ.

Озодлик: Қанчадан бери йўқ?

- Беш-олти ой. Кўп ҳам бўлди. Кўчамиз дабдала бўлиб кетган. Автобус юрмайди. Ишга борадиган ишчи, ўқувчиларга автобус йўқ.

Озодлик: Олдин юрармиди автобус?

- Бир йилдан ошиб кетди на районга, на шаҳарга борадиган автобус бор, дейди бу тингловчи.

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк


"Мактаблар пул йиғавериб тинкани қуритди"

Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган Муяссар ая мактабларда турли баҳоналар билан ўқувчилардан пул йиғиб олинишини айтиб, бундан кўп болали оилалар қийналаётганини айтди.

- Мактаблар тўғрисида гапирмоқчи эдим. Жонга тегди. 89-мактабнинг директори жуда олғир. Агар бирор болани жойлаштирсангиз, ҳар доим унга бер, бунга бер деб жонга тегди. Ойликлар кам бўлса, оилалар кўп болали бўлса. Кеча неварачамга айтибдики, шанба куни ўқиш бўлмайди, ўқимоқчи бўлсанг, 10 мингдан берасан, районога олиб бориб бериш керак, дебди. Буларнинг устидан шунча ëзди, фойдаси йўқ, дейди тошкентлик Муяссар опа.

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:30 0:00
Бевосита линк


"Ўзбекистонда чиқарилган товарлар ҳеч қаерда ўтмайди"

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридан қўнғироқ қилган Муроджон OzodlikONLINE интерактив мулоқоти қатнашчилари баҳси давомида Ўзбекистонга импорт маҳсулотларини чеклаш ҳақида тошкентлик тадбиркор айтган фикрга қўшилмаслигини айтди.

- Кеча Тошкентдан телефон қилган бизнесмен бола гапирди, четдан импорт товарларни тақиқлаш бўйича. Менинг фикримча, ўша бола жуда қаттиқ адашаяптида. Агар четдан маҳсулот кириб келмаса, ҳеч қанақа Ўзбекистонда чет элга сотиладиган товарлар ҳеч қанақа ҳеч қаерга ўтмайди. Ўзбекистоннинг ўзига ҳам ўтмайди, деди Муроджон.

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:52 0:00
Бевосита линк


*************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG