Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

Тошкентликлар: Бу йўллар кўп қўрқинч йўллардир!



Озодлик таҳририятига мурожаат қилган бир гуруҳ пойтахтликлар¸ жамоатчилик эътиборини шаҳарнинг айрим маҳаллаларидаги йўлллар аҳволига қаратиш орқали¸ муаммога ечим изладилар.

Аслида пойтахт маҳалларининг аксарида йўллар мана шундай абгор аҳволда. Вилоятлар, қишлоқ жойларни гапирмаса ҳам бўлади. Автосаноатни ривожлантиришга зўр бериб ҳаракат қилаётган ҳукумат йўлларнинг ҳам аҳволини яхшилашга унчалик эътибор бермаёганга ўхшайди. Аммо ҳайдовчилар сотиб олаётган ҳар бир литр бензин ҳаққидан маълум фоиз йўлларни тузатиш жамғармасига йўналтирилади.

Салом Озодлик радиоси! Бу видеони бир қатор инсонлар илтимос қилишгани учун сизларга жўнатдик.

Тошкент шаҳрининг Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино мавзеъларини шаҳар маркази билан боғловчи икки кўча мавжуд.

Бири Форобий кўчасига олиб чиқади. Ундан шаҳарнинг шимолий қисмига йўл олиш мумкин. Иккинчи йўл Уйғур кўчасига олиб чиқади.

Форобий кўчасига олиб чиқадиган йўл нисбатан яхши, аммо иккинчи йўл Жарариқ маҳалласи ичидан ўтади ва у тор бўлиб¸ асфальт қопламаси унча пишиқ эмас.

Бу кўчада машина қатнови катта ва тинимсиз. Маҳалла ичи бўлгани учун йўлдан кутилмаганда болалар ўтиб қолиш ҳолатлари учраб туради.

Аслида шу кўчанинг ўрнига машина қатновларига мўлжалланган ëндош кенг кўча бор. Лекин у кўчанинг икки томонида ҳашаматли ҳовлилар бўй чўзган (халқпарвар шахсларнинг уйи бўлса керак).

Кўча гўёки тўсиб қўйилган. Сизлардан илтимос шу кўчадан қатновчилар ва тор кўчада яшовчилар жонига оро кирсангиз!

Тошкентнинг ўнқир-чўнқир йўллари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:05 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам Озодлик муштарийлари. Агар Озодлик радиосига сурат ëки видео жўнатмоқчи бўлсангиз¸ уни олдин Google Driveга (Гугл Диск) юкланг. Кейин уни ozodlikmail@gmail.com электрон адреси билан ўртоқлашинг (share, поделиться).
XS
SM
MD
LG