Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

Пхеньян Жанубий Корея билан ҳужум қилмаслик келишувини бекор қилди


Расмий Пхеньян Жанубий Корея билан ҳужум қилмаслик борасидаги барча келишувларни бекор қилганлигини эълон қилди.

Бу ҳаракат Жанубий Кореянинг БМТ томонидан Пхеньянга нисбатан санкциялар жорий қилиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлаганига жавоб ўлароқ баҳоланмоқда.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньян яқинда ўтказган навбатдаги ядровий синов муносабати билан Шимолий Кореяга санкциялар жорий қилишни кўзда тутадиган резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Пайшанба куни Шимолий Корея АҚШга қарши ядровий ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди.

Мутахассислар Пхеньяннинг Қўшма Штатларга қарши ядровий ҳужум уюштириш салоҳияти йўқлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG