Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

Собиқ тутқун ҳикояси: ”Ўзбекистонга қайтишдан Гуантанамода қолиш афзал эди!”


АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги террор базаларини йўқ қилишга қаратилган амалиëтлари давомида қўлга олиниб¸ умрининг 9 йилини Гуантанамо қамоғида ўтказган ўзбекистонлик Камолиддин Қосимбеков Озодлик мухбири билан суҳбатда шундай дейди.

2002 йил январида Кубанинг Гуантанамо қўлтиғида АҚШ манфаатларига таҳдид қилганликда гумонланган эҳтимолий террорчиларни сақлаш учун махсус очилган ўта қаттиқ қўриқланувчи қамоқхонага ташланганлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор эди.

Гуантанамо тутқунларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган америкалик адвокат Майкл Мон Гуантанамода сақланган ўзбекистонликларнинг Ойбек Жабборов, Камолиддин Қосимбеков, Алишер Ҳамидуллаев ва Шоҳрух Ҳамидовлар экани ҳақида маълумот берган эди. Терроризм билан боғлиқ барча айбловлар олиб ташланган бу тўрт маҳбусдан иккитасига Ирландия¸ биттасига Швейцария ва яна сўнггисига¸ Латвия ҳукумати бошпана берди.

Куни-кеча ана шу сўнгги маҳбус¸ Латвиядан бошпана топган Камолиддин Қосимбеков Озодлик радиосига мурожаат қилди ва бугунги ҳаëти¸ қолаверса¸ Гуантанамодаги ўтмиши ҳақида ҳикоя қилиб бериш истагини билдирди.

Умрининг 9 йилини АҚШ ҳарбийларига қарашли Гуантанамо қамоқхонасида ўтказиб¸ Америка ҳарбий маҳкамаси томонидан оқлангач¸ Латвиядан бошпана топган тошкентлик Камолиддин Қосимбеков ҳаëти ҳикоясини қуйида тўлиғича тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:15 0:00
Бевосита линк



XS
SM
MD
LG