Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:31

Швейцария ўз фуқаросининг Ҳиндистонда зўрлангани юзасидан тергов ўтказишга чақирмоқда


Швейцария Ҳиндистон ҳукуматини ўз фуқаросининг зўрлангани юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Эри билан саёҳатга чиққан 39 ёшли швейцариялик аёл жума куни бир гуруҳ кишилар томонидан зўрланди.

Полиция маълумотларига кўра, велосипедда Аградаги Тож-Маҳал мақбараси томон кетаётган швейцариялик эр-хотинга йўлда етти-саккиз чоғли киши ҳужум қилган. Улар ажнабий эркакни боғлаб қўйганлар, кейин унинг кўз ўнгида хотинини зўрлаганлар.

Ҳозирда Ҳиндистон полицияси мазкур жиноятда гумонланаётган бир қанча эркакни ҳибсга олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ҳиндистонда Тиббиёт олийгоҳи толибаси бўлмиш 23 ёшли қиз бир гуруҳ кишилар томонидан зўрланганидан сўнг жон таслим қилганди.

Ўшандан буён бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш талаби билан бир неча бор кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган.
XS
SM
MD
LG