Линклар

Папа Франциск бугун Ватиканда илк хутбасини ўқийди


Ўн минглаб одам янги Рим Папаси Франциск хутбасини тинглаш учун Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига йиғилмоқда.

Римдаги Сикстин ибодатхонасидаги кардиналларнинг икки кунлик сайлови ортидан ушбу ҳафта Аргентинанинг Буэнос-Айреси кардинали Хорхе Марио Берголио Рим Католик черковининг 266-Папаси этиб сайланган эди.

Папа этиб сайланганидан кейин 76 ёшли кардинал ўзига Папа Франциск нисбасини танлади.

Папа Франциск бугун Ватиканда ўзининг илк хутбасини ўқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG