Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди. Тетчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди. Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди.
Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди.
“Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
"Темир аëл" Маргарет Тетчер ҳаëтидан суратлар
17
Маргарет Тетчер ўзидан кейинги Британия Бош вазири Жон Мейжор билан 1992 йил март ойида Лондонда.
18
Маргарет Тетчер¸ собиқ АҚШ президенти Жорж Буш¸ Чехия президенти Вацлав Ҳавел ва собиқ СССР президенти Михаил Горбачев 1999 йил ноябр ойида Прага қасрида кечки овқат олдидан.
19
Маргарет Тетчер 2004 йил июн ойида собиқ АҚШ президенти Роналд Рейган тобути ëнида.
20
Маргарет Тетчер 2007 йил июн ойида Фолкленд ороллари олинганлиги 25 йиллигида.