Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:44

Эронда қарийб 8 баллик зилзила боис 40га яқин одам қурбон бўлди


Эроннинг Покистон билан чегараолдида ҳудудида 7,8 баллик зилзила содир бўлди.

АҚШ Геологик тадқиқотлар марказидан олинган маълумотга кўра, зилзила эпицентри Хаш шаҳри яқинида бўлган. Аммо, кучли ер силкиниши бутун Форс кўрфази бўйлаб сезилгани хабар қилинмоқда.

CNNнинг маҳаллий расмий телевидениега таяниб берган хабарига кўра, зилзилада ҳозирча 40га яқин одам қурбон бўлгани айтилмоқда. Аммо, қурбонлари сони ортиши мумкинлигидан хавотирлар бор.
XS
SM
MD
LG