Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:00

Гуантанамода очлик эълон қилган маҳбуслар сони юздан ошди


Гуантанамо қамоқхонасида очлик эълон қилган маҳбуслар сони юздан ошган. Бу ҳақда маҳбусларнинг адвокатлари маълум қилди.

Очлик эълон қилган беш нафар маҳбус касалхонага ётқизилган, йигирма нафари мажбурий озиқлантирилмоқда.

Гуантанамода озирда 160дан зиёд маҳбус сақланади. Маҳбуслар қамоқхона нозирларининг Қуръони каримга нисбатан муносабатидан ғазабга келиб, очлик эълон қилганлар.

АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни Кубадаги қамоқхона маҳбуслари орасида очлик амаллари кучаяётган бир пайтда яна бир бор уни ёпишга уриниб кўриш ваъдаси билан чиқди.

“Американи хавфсиз сақлаш учун Гуантанамога зарурат йўқ, бу экстремистлар ўзларига одам ёллашлари учун қуролдир, уни ёпиш керак”, деб айтди Обама.
XS
SM
MD
LG