Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 17:24

Туркиядаги портлашлардан 18 нобуд бўлди


Туркиянинг Сурияга чегарадош Райҳонли шаҳридаги портлашлардан 18 одам ҳалок бўлди, 20дан зиёд одам яраланди.

Туркия Ички ишлар вазирлигига кўра, шанба куни мина ўрнатилган иккита машина шаҳар ҳокимияти ва почтахона яқинида портлаган.

Туркиянинг Райҳонли шаҳрида феврал ойида қўшни Суриядан отилган ракеталар тушиб портлаши оқибатида 13 одам нобуд бўлган эди.

Ҳозир Райҳонлида минглаб суриялик қочқин бошпана топган.
XS
SM
MD
LG