Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:20

Ўзбекистон эгасиз қолган конларини ўзи ўзлаштиради


Устюрт минтақаси углеводородларга бой ҳудудлардан бири сифатида қаралади.
Устюрт минтақаси углеводородларга бой ҳудудлардан бири сифатида қаралади.

Шу сабали 2013-2014 йилда режалаштирилган 12 та сармоя ҳудудидан фақат олтитасигина хориж сармоядорларига таклиф этилади.

“Ўзбекнефтгаз” миллий ширкати икки йил давомида хориж сармоядорларига истиқболли деб таxмин қилинган 12 блокни таклиф қилишни режалаштирган эди. Бироқ бунинг ўрнига фақат олтитагина блок сармоядорларга бериладиган бўлди.

Новости агентлигигининг “Ўзбекнефтгаз”даги исми сир қолишини истаган манбага таяниб хабар беришича, Устюрт сармоя ҳудудидаги қолган олти кон Ўзбекистон томонидан ўзлаштирилади. “Бу конлар аввал хориж инвесторлари томонидан ўрганилган. Аммо қазиб олинадиган углеводородлар тижорий заҳираси оз бўлгани учун хорижликлар бу конларни ўзлаштиришдан воз кечган”, деб маълумот берган манба.

Нефт ва газ соҳаси мутахассиси Абдусалом Эргашевнинг айтишича, ғарб сармоядорлари мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазиятни эътиборга олган ҳолда тез даромад келтирувчи конларни ўзлаштиришни маъқул кўради. Бундай конлар катта заҳира ва катта босимга эга бўлиши керак. Узоқ муддатда ўзини оқловчи ва кичик заҳирага эга конлар уларни қизиқтирмайди. Бироқ бундай конлар Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжларини қоплаш учун қўшимча манба вазифасини ўтайди.
Абдусалом Эргашев
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00
Бевосита линк


Neftegaz нашрининг билдиришича, хорижлик сармоядорларга таклиф қилиниши режалаштирилаётган олти ҳудудда 500 миллиард куб.метр газ ва 70 миллион тонна суюқ углеводородлар заҳираси мавжудлиги таxмин қилинаяпти.

Бу рўйхатга Бухоро-Хива минтақасидаги учта, Ўрта Сирдарё минтақасидаги иккита ва Фарғона минтақасидаги битта ҳудуд киритилган.

Ўзбекистондаги газ конларини қидириб топиш ишига энг кўп сармоя ётқизаётган давлатлардан бири Россия экани айтиб келинади. Газ соҳаси бўйича москвалик мутхасасис Иван Гоголевнинг айтишича, биргина Газпром ширкатининг ўзи Ўзбекистонда геологоразведка ишлари учун юз миллионлаб доллар сармоя ётқизган:

- Мендаги маълумотларга қараганда, бурғалаш, иншоотларни барпо этиш ва техника сотиб олиш ишларига сарфланган маблағнинг ўзи 400 миллион доллар атрофида бўлган. Бироқ шу кунгача аниқланган конлардаги заҳира қанча эканини ҳисоблаш ишлари якунланмади. Бу борада тадқиқот ишлари эндигина бошланган, деди Иван Гоголев.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” Россиянинг ЛУКОЙЛ ва Хитойнинг CNPC ширкати билан ҳамкорликда Бухоро-Хива минтақасидаги Хўжасаёт, Хўжадавлат ва Шимолий Олот конларини ҳамкорликда ўзлаштириш тўғрисида келишиб олганини билдирган эди.

Ўзбекистон эгасиз қолган конларини ўзи ўзлаштиради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:34 0:00
Бевосита линк

Лукойл 2013 йилда маҳсулот бўлашиш ҳақдаги келишув асосида Ўзбекистондаги иккита лойиҳани амалга ошириш учун 678,5 миллион доллар сармоя ётқизиши маълум қилинган.

Айни пайтда мутахасислар Ўзбекистонда сармоя муҳитининг ёмонлашгани сабабли инвестиция дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар тўхтаб қолганини ҳам айтадилар.

Ўзбекистонда инвестиция дастури доирасида 2013 йилнинг январ-март ойларида фойдаланишга топширилиши керак бўлган объектларнинг бирортаси ўз вақтида ишга туширилмагани бунга мисол тариқасида келтирилади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистонга киритилаётган сармояларнинг асосий қисми газ ва нефт саноатига тўғри келаётгани ҳам кузатилади.

“Ўзбекнефтгаз” ширкати 2007-2012 йиллар давомида Ўзбекистонда геологоразведка ишлари учун 3,82 миллиард доллар сармоя жалб қилинган. Бу даврда умумий заҳираси 138 миллион тоннага тенг бўлган 17 та газ ва нефт кони топилган.
XS
SM
MD
LG