Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:15

Ўзбекистон қозоқ уни импортини камайтирди


Ўзбекистон қозоқ уни ва буғдойининг минтақадаги асосий харидорларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон қозоқ уни ва буғдойининг минтақадаги асосий харидорларидан бири ҳисобланади.

Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган уннинг асосий харидори ҳисобланган Ўзбекистон бу мамлакатдан кирадиган ун ҳажмини кескин қисқартирди. Бу ҳақда “Казах-Зерно” агентлиги маълумот тарқатди.


Қозоғистондан олиб келинадиган ун қисқартирилиши олдидан Ўзбекистон ҳукумати макарон ва нон маҳсулотларига нисбатан божхона ставкаларини оширган эди.

Қозоғистондан тайëр ун сотиб олиш Ўзбекистон иқтисоди учун самарасиз экани айтиб келинади.

Бу иддаога соҳиб мутахассисларга кўра, Ўзбекистоннинг ўзида етиштирилган дон маҳсулотларини ун қилиб сотиш мамлакат иқтисоди учун фойда келтиради.

Ўзбекистон Қозоғистондан ун сотиб олишни камайтириш ҳисобига бу мамлакатдан буғдой импортини оширишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўздонмаҳсулот” ширкати масъуллари мавзу юзасидан Озодлик билан гаплашишни истамади.

Ўзбекистоннинг қозоқ унидан воз кечиш нияти ўтган йилдаëқ аниқ ифодасини топган эди.

Расмий маълумотларга кўра¸ Ўзбекистон 2012 йилда Қозоғистондан ун импорт қилишни 20 фоизга камайтирган эди.

Озодлик билан суҳбатлашган “Қозоқ дон” ширкати таҳлилчиси Ўзбекистон қозоқ уни импортини йилдан-йилга камайтириб, ундан бутунлай воз кечиш ҳаракатида эканини айтган эди.

"Қозоқдон" таҳлилчисига кўра, келаси икки йил ичида Ўзбекистон қозоқ уни импортини 50 фоизга қисқартириши тахмин қилинмоқда.

Британиядаги Халқаро Ғалла қўмитаси ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон йилига четдан 1,5 миллион тонна буғдой импорт қилади.

Ўзбекистон Қозоғистондан ташқари МДҲнинг бошқа давлатлари - Россия ва Украинадан ҳам ун сотиб олади.


Ўзбек уй бекалари қозоқ унини яхши кўради


Ўзбекистон қозоқ уни ва буғдойининг минтақадаги асосий харидорларидан бири ҳисобланади. Тошкентлик уй бекаси, 46 ёшли Мастура опага кўра¸ бунинг сабаби уннинг сифатига бориб тақалади:

- Лағмон, манти каби хамир овқатлар ва ҳар хил пишириқларга қозоқ уни ишлатамиз¸ дейди тошкентлик уй бекаси.

Тошкентлик Абдуманнон аканинг айтишича, аҳоли қиммат бўлишига қарамасдан, қозоқ унини ишлатишни маъқул кўради:

- Қозоғистонникини ишлатамиз-да. Ўзбек уни ҳаттоки угра ошга ҳам ярамайди, ўша ҳам чиқмайди-да. Атала бўлиб кетади. Қозоқ ва ўзбек уни аралаштириб тайёрланган ун ҳам овқатга бўлмайди. Фақат нонга бўлади, дейди Абдуманнон ака.
XS
SM
MD
LG