Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:58

Остонада экстремизмда гумонланаётган гуруҳ устидан суд бошланди


Қозоғистоннинг Остона шаҳрида диний экстремизмда айбланаётган олти киши устидан бугун маҳкама бошланди.

Олтиавлон террор ташкилоти тузиш, полиция ва хавфсизлик ходимлари ҳамда мартабали қозоқ амалдорларини ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Бугунги маҳкамада сўз олган прокурор гуруҳнинг бош мақсади Қозоғистонда Ислом ҳалифалиги қуриш бўлганини таъкидлади.

Прокурорга кўра, гуруҳ режасига Остона шаҳридаги Опера ва балет театрини портлатиш ҳам кирган.
XS
SM
MD
LG