Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:40

Кобулдаги ҳужумда 15 киши нобуд бўлди, 39 одам яраланди


Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш шахс машинага ўрнатилган бомбани портлатгани оқибатида 15 киши, жумладан, болалар нобуд бўлди.

АҚШ ва НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари қурбонлар орасида америкалик икки аскар ва шартнома асосида ишлаётган тўрт нафар Афғонистон фуқароси борлигини билдирди.

Халқаро кучлар пайшанба куни чиқарган баёнотида ҳужум ҳарбийлар кетаётган иккита машинага қарши амалга оширилгани қайд этилган.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Озодликка ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлгани ва 39 киши яраланганини айтди.

Кобулдаги ҳужумда 15 киши нобуд бўлди, 39 одам яраланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00
XS
SM
MD
LG