Пайшанба куни 38 ёшли футболчи Sky Sports телеканалига интервю берар экан, ўзининг катта футболдан кетиш вақти етиб келганини айтди:
-Мен узоқ йиллар давомида нафақага чиққан ўйинчиларни кўрдим ва улардан бу ҳақда сўраганингизда, улар доим “Кетиш вақти келганини вақти келганда ўзинг билиб қоласан”, деб жавоб беришади. Мен ўйлайманки, бу вақт қачон келишини биламан ва ўйлайманки, мен кетишга тайёрман, -деди Дэвид Бэкхем.
Британия миллий жамоасининг собиқ капитани январда Франциянинг “Пари Сен Жермен” клуби билан беш ойлик шартномани имзолаган ва шартномадан келадиган даромадларини болалар ташкилотларига эҳсон қилган эди. Мазкур клубда Дэвид Бэкхем навбатдаги чемпионлик унвонини қўлга киритган.
Футболчи истеъфога чиқишдан олдин “Пари Сен Жермен” таркибида яна иккита ўйинда иштирок этиш нияти борлигини билдирди.
Дэвид Бэкхем “юлдузи порлаган” ва омади чопган бир пайтда футболни тарк этиш тўғрисида қарор қабул қилиш осон кечмаганини ҳам айтиб ўтди:
-Бу қарорни қабул қилиш жуда қийин бўлди, чунки мен ҳали ҳам олий даражада ўйин кўрсата олишимга ишончим комил ва сўнгги олти ойда бу ишончим мустаҳкамланди. Аммо мен доим ўзимга: “Мен чўққига кўтарилганимда ўйиндан чиқаман”, деб айтар эдим, -деди Бэкхем.
Футболдаги 20 йиллик фаолияти давомида Дэвид Бэкхем дунёдаги энг қиммат ҳақ тўланадиган ўйинчи даражасига кўтарилди. Унинг бойлиги 250 миллион долларга тенг экани айтилади.
Келишган қад-қомати ва ўз даврида таниқли бўлган Spice Girls гуруҳи солисткаси Виктория Адамс билан никоҳдан ўтиши Бэкхемнинг футбол ҳамда шоу бизнес оламида энг машхур спортчилардан бирига айланишига ўз ҳиссасини қўшди.
Узоқ йиллар давомида Буюк Британия терма жамоасига сардорлик қилган Дэвид Бэкхем катта муваффақиятларга эришганига қарамай, ўз карераси давомида бирор марта ҳам Жаҳон чемпиони бўлмаган.
20 йил давомида Дэвид Бэкхем 19 та мукофотни қўлга киритган. У 10 маротаба Премер Лига Чемпиони бўлди. Бэкхем 4 та давлатнинг чемпиони бўлган Британиядаги ягона футболчидир.
У “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Лос- Анжелес Гэлэкси” ва “Пари Сен Жермен” жамоаларида тўп сурган.
Дэвид Бэкхем ҳақида 2002 йилда “Бэкхем каби ўйна” филми суратга олинган.