Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:56

Кишинёвда гей-парад ўтказилди


Якшанба куни Молдова пойтахти Кишинёвда ўтказилган гей-парадда жинсий озчиликнинг ўнлаб вакиллари ҳамда Европа мамлакатлари ва АҚШдан бўлган дипломатлар иштирок этдилар.

Интерфакс маълумотларига кўра, тадбир бир неча дақиқа давом этган – марш иштирокчилари давлат университетидан АҚШ элчихонасигача 250 метрча юриб борганлар. Акцияда хавфсизликни бир неча юз полициячи таъминлаган.

Кишинёв полицияси вакили жинсий озчиликка мансуб фаоллар суд қарорини бузганини билдирган. Мазкур қарорга кўра, юриш иштирокчилари университет биносидан шаҳардаги парклардан бири томон юришлари лозим эди.

Айни пайтда Кишинёвда бўлган Еврокомиссиянинг Европа Иттифоқини кенгайтириш масалалари бўйича вакили Штефан Фюле юриш ўтказилишини олқишлаган, шундан сўнг Молдова коммунистлар партиясининг раиси, собиқ президент Владимир Воронин у билан учрашишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG