Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Мянма президенти 47 йилда илк бор АҚШга сафар қилади


АҚШ президенти Барак Обама ва Мянма президенти Тейн Сэйн. (2012 йил, ноябр. Мянма)
АҚШ президенти Барак Обама ва Мянма президенти Тейн Сэйн. (2012 йил, ноябр. Мянма)
Бугун Мянма президенти Тейн Сэйн сўнгги 47 йил давомида илк бор АҚШга сафар қилади.

Душанба куни Вашингтонда Сэйн билан президент Барак Обаманинг расмий учрашуви режаланган.

Сэйннинг ушбу ташрифи Мянмадаги репрессив ҳукмронликдан сўнг бошланган демократик ислоҳотларнинг меваси ўлароқ баҳоланмоқда.

Барак Обама ўтган йилнинг ноябрида Мянмага сафар қилган эди. Мянма демократик ислоҳотлар йўлида мамлакатдаги сиёсий маҳбусларни озод қилишни бошлагач ҳамда мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи ва унинг тарафдорларига сайловда иштирок этиш ҳуқуқини бергач, АҚШ бу давлатга нисбатан қўлланган аксар санкцияларни бекор қилди.

Айни пайтда танқидчилар, Мянмада мусулмонларга нисбатан зўравонликлар қўлланилаётганини айтиб, ушбу мамлакатдаги ислоҳотлар тўлақонли эмаслигини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG