Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:48

Навалний 510 минг долларни ўзлаштирганликда айбланмоқда


Бугун Россиянинг Киров шаҳри, Ленин тумани суди рус мухолифатчиси Алексей Навалний устидан маҳкамани давом эттирди.

Навалний Киров вилоятида ишлаган даврида “Кировлес” ширкатининг 510 минг АҚШ доллар миқдоридаги маблағини ўзлаштирганликда айбланаяпти.

Тергов материалларига кўра, Алексей Навалний 2009 йилда Киров вилояти губернаторининг маслаҳатчиси сифатида ҳизмат лавозимини суистеъмол қилган холда 10 минг куб метр ёғоч ўғирланишида гумонланмоқда.

Судда қилган чиқишида Навалний “Кировлес иши” сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб, бу коррупция бўйича текширув олиб борганига ҳукуматнинг ўч олиши эканини таъкидлади.

Айби исботлангани тақдирда Навалний 10 йилга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG