Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:43

БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Тошкентга келади


БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович 26 май куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида жаноб Симоновичнинг ўзбек расмийлари ҳамда мамлакатдаги ноҳукумат ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутиляпти.

Иван Семеновичнинг Ўзбекистонга ташрифи бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволи билан боғлиқ хавотирлар кучайган бир пайтда амалга ошмоқда.

БМТ мулозими Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бўлди.

Қирғизистонга ташрифи пайти Семенович Бишкек ҳукуматини 2010 йилдаги Ўш қирғинига сабабчи бўлган омилларни бартараф этишга чақирганди.

Бишкек расмийлари билан учрашган БМТ мулозими Қирғизистонда этник мансубликдан қатъий назар инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши лозимлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG