Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:43

Шимолий Вазиристонда дрон ҳужумлардан 6 жангари ҳалок бўлди


Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз учоқларидан берилган зарбалар оқибатида жангари бўлишгани ишонилаётган камида олти одам ҳалок бўлди.

Бу Покистонда 11 май кунги президентлик сайловидан кейин АҚШ амалга оширган биринчи дрон зарбалардир.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур зарбаларни қоралаб чиқди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари анчадан бери дрон учоқлари ҳужумларини қоралаб келишади.

АҚШнинг дрон ҳужумлари Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги муносабатларга соя солмоқда.

Покистон расмийларига кўра, дрон учоқлари уларнинг суверенитетига дахл қилмоқда ва бегуноҳ тинч фуқаролар ҳам ҳалок бўлишаяпти.
XS
SM
MD
LG