1 июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Озодлик радиоси муҳаррирлари турли давлатларда яшовчи болалардан дунëни қандай кўришларини суратга олишларини сўради. Ëш сураткашлардан эътиборларини дўстлари ва оилаларига ëки ўйинчоқлари¸ ўйинларига қаратиш сўралди.
Дунë болалар нигоҳида
1
Душанбелик 5 яшар Раҳимжон Акбаров (тепадан чап томондаги расмдан соат йўналиши бўйича) ўз дўстларини¸ синглиси Нозанинни¸ ўйинчоқларни ва телевизорда бўлаëтган мултфилмни суратга олди.
2
Беларуслик 9 яшар Камила ўзи яхши кўрган ҳайвонлар ва қишлоғини суратга олди.
3
Босниялик 9 яшар Демиян Чатич ўз итини¸ Гарри Поттери ва кўзойнагини¸ Парижга борганида кўргани кўча рассомини ва Босниядаги Дубиоза Колектив мусиқа гуруҳини суратга олди.
4
Молдовиялик 5 яшар Космин ўзи ва 2 яшар укаси Влайчуни ҳамда деразасидан кўриниб турган осмон ва табиатни суратга олди.