Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:16

ЎИҲ Панжишердаги ҳужумга масъул эканини билдирди


Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Афғонистон шимоли-шарқидаги Панжишер вилояти ҳокимияти биносида амалга оширилган террор ҳужумига масъул эканини маълум қилди.

Озодлик радиосига юборган баёнотида ЎИҲ чоршанба кунги ҳужум кўпчилиги ўзбекистонлик бўлган олти нафар ҳудкуш тарафидан амалга оширилганини билдирди.

Афғон расмийларига кўра, ҳокимият биноси яқинида содир этилган портлашдан бир қўриқчи ҳалок бўлган.

Беш нафар ҳудкуш бино ичига киришга уринганида улар хавфсизлик ҳизмати ходимлари тарафидан отиб ўлдирилган.

Аввалроқ Толибон ҳаракати мазкур ҳужумларга масъул эканини билдирганди.

Ўзбекистон Исломий Ҳаркати Толибон ва Ал Қоида террор гуруҳи билан алоқадор ташкилот экани ишонилади.
XS
SM
MD
LG