Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:00

Туркия Бош вазири партияси муддатидан олдин сайлов ўтказишни рад қилди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиёт партияси муддатидан аввал сайлов ўтказишни рад қилди.

Партия ўн минглаб одам қатнашаётган ҳукуматга қарши намойишлар дарҳол тўхтатилишини талаб қилди.

Адолат ва тараққиёт партияси маҳаллий ва президентлик сайловлари режада белгиланганидек 2014 йилда, умумий сайловлар эса 2015 йилда ўтказилишини таъкидлади.

Айни пайтда Туркияда ҳукуматига қарши намойишлар якшанба куни ўнинчи кун давом этмоқда.

Истанбулнинг Тақсим майдонига йиғилган Бешиктош, Галатасарой ва Фенербахчи футбол жамоаларининг минглаб ишқибозлари биргаликда юриш ўтказиб Бош вазир Эрдўғонни истеъфога чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG