Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Туркия Бош вазири намойишчиларни "талончилар" деб атади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматга қарши намойишчиларни “талончилар” деб уларни қоралади ва ўз тарафдорларини келаси йил ўтказиладиган маҳаллий сайловларда “уларга сабоқ бериш”га чақирди.

Эрдўғоннинг ушбу баёноти якшанба куни Туркия жанубидаги Адана шаҳрида янгради.

Шанба куни тунда Аданада ҳукуматга қаршилар билан ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Бош вазир ўз тарафдорларини зўравонликка қўл урмасликка чақирди.

Якшанба куни Анқара, Измир ва бошқа шаҳарларда норозиликлар давом этди.

Истанбулда машина ғилдиракларини ёққан намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Туркияда ўн кундан бери давом этаётган нарозиликлар пайтида содир бўлган тўқнашувларда икки намойишчи ва бир полиция ходими нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG