Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:18

ФСБ қўлга олган "террорчилар" орасида ўзбекистонликлар бор


9 май куни Москвада портлаш уюштирмоқчи бўлганликда айбланаётган бир гуруҳ шахс устиган тергов ишлари бошланди. Қўлга олинганларни аллақачон “террорчи”га чиқарган ФСБ Россия ва Ўзбекистон фуқаролари “Туркистон Исломий партияси” томонидан Москвада портлаш уюштиришга жўнатилганини айтмоқда.



Россияда навбатдаги “террорчилар гуруҳи” фош этилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Москва вилоятининг Митишчи туманида “халқаро террорчилик бандитлар гуруҳи” фош этилганини хабар қилди. Қўлга олинган гуруҳ аъзолари 9 май – Ғалаба кунида Москвада портлаш уюштиришга тайёргарлик кўргани иддао қилинмоқда.

ФСБнинг Аксилтеррор қўмитаси расмий вакили Алексей Приваловнинг журналистларга тарқатган маълумотномасида “ваҳҳобийлар тўдаси” раҳбари 43 ёшли Юлай Давлетбаев ҳам қўлга олингани, қолган “террорчилар” 20 май куни махсус амалиёт давомида отиб ўлдирилгани билдирилган.

Алексей Привалов махсус амалиёт давомида оғир яраланган бошқирдистонлик 52 яшар Роберт Амирханов, Митишчида қўлга олинган 43 ёшли Юлай Давлетбаевлар “афғон-покистон чегарасида жойлашган Вазиристонда "Туркистон Исломий партияси" таркибида мафкуравий тайёргарлик ўтгани, миналаштириш, қўлбола портлатиш мосламаларини ясашни ўрганган, НАТО коалицияси қўшинларига қарши жангларда иштирок этган”ини маълум қилди.

- Хорижда 3 йиллик тайёргарликдан кейин, жанггарилар “Туркистон Исломий партияси” раҳбарлари буйруғи асосида яширинча Россия Федерациясига қайтиб келди ва бу ерда террорчилик ҳужумларига тайёргарлик кўрди. Улар Орехово-Зуевода квартиралардан бирида жойлашиб олди. ФСБнинг ўз вақтида ва тезкор олиб борган амалиёти натижасида иккита жанггари йўқ қилинди. Улардан бири – Амирханов, тириклайин қўлга олинди. Квартирада портлаш мосламалари қисмлари, “шаҳидлар камарлари” ва бошқалар аниқланди,- деди ФСБ расмийси Алексей Привалов.

Орехово-Зуево
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00


ФСБга кўра, Роберт Амирханов қўлга олинганидан кейин “жиноий гуруҳ раҳбари” Юлай Давлетбаевнинг яширинган жойини оператив ходимларга маълум қилган ва у ҳам ўтган пайшанба куни қўлга олинган.

Алексей Привалов Москвада 9 май куни қатор портлашларни уюштиришга тайёргарлик кўрганларга алоқадорликда гумонланган “бир гуруҳ ўзбекистонликлар” ҳам ушланганини айтади:

- ФСБнинг муваффақиятли махсус амалиёти натижасида бандитларнинг Ўзбекистон фуқаролари бўлган бошқа шериклари аниқланди. Улар “Туркистон Исломий партияси” террорчилик ташкилотининг фаоллари бўлгани ва ҳибс этилган жиноятчиларнинг ҳатти-ҳаракатини бошқариб тургани аниқланди,- деди қўлга олинган ўзбекистонликлар исмларини ошкор этишни истамаган ФСБнинг Аксилтеррор қўмитаси ходими Алексей Привалов.

Россия Жиноят Кодексининг 4та моддаси асосида бандитизм, террорчилик ҳуружини тайёрлаганлик, қурол-яроқларни ноқонуний савдоси ва ишлаб чиқаришда айбланаётган Амирханов ва Давлетбаевлар Лефортово туман суди қарори билан 1,5 ойга ҳибсга олинди.

Бироқ Алексей Привалов қўлга олинганлар устидан суд бошланмасдан нима сабабдан улар “жиноятчи, бандит, террорчи”га чиқарилгани ҳақида лом-мим демади.

Чеченистонлик сиёсатшунос Руслан Мартагов Аксилтеррор қўмитаси тарқатган маълумотларга эҳтиёткорлик билан ёндошиш кераклигини гапиради. У Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вақти-вақти билан “террорчиликка қарши курашда катта ютуқларга эришаётганини” намойиш этиш одати борлигини эслатади.

- Биринчидан, улар нимани режалаштирганини билмаймиз. Маълумотлар фақат ФСБчилар сўзларига таяниб тарқатилмоқда. Шимолий Кавказда олиб борилаётган амалиётлар тўғрисида ҳосил бўлган тасаввур ФСБнинг бундай баёнотларига шубҳа билан қарашга мажбур этмоқда. Аслини олганда, Россияда террорчиликка қарши кураш олиб борилмаётир – Шимолий Кавказдан тортиб мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига террорчилик ғоялари тарқаб бораётганига гувоҳ бўлаяпмиз,- дейди Озодликка сиёсатшунос.

Руслан Мартагов ФСБ ва бошқа ҳуқуқ муҳофазаси идоралари сўнгги йилларда олиб бораётган амалиётларнинг аксари “сиёсий буюртма” асосида амалга оширилаётганини ҳам қўшимча қилди.

“Туркистон”ми “Туркманистон”?

ФСБнинг кўрсатмаларига таяниб Россия оммавий ахборот воситаларида “Москвада портлаш уюштиришга уринган террорчилар гуруҳи” ушлангани тўғрисида хабар такрор ва такрор қайтарилди.

Кўплаб телеканаллар ва маҳаллий газета-журналларда “террорчилар” ҳатто “ТУРКМАНИСТОН Исломий партияси” буйруғига кўра, ҳаракат қилгани айтилди.

Екатеринбургнинг “JustMedia” газетаси шу йилнинг март ойида “27 ёшли Қирғизистон фуқароси Россия Федерацияси ҳудудида таъқиқланган “Туркманистон Исломий партияси” ғоялари тарғиботи учун” ушлангани ва “Қирғизистон Республикасига депортация қилиниши”ни ёзган бўлса, “5 канал” журналистлари:

- Москвада террор ҳужумини буюрганлар қўлга олинмади: улар Покистон шимоли-шарқида жойлашган Вазиристондадир. Айнан шу ерда “ТУРКМАНИСТОН Исломий партияси” террорчилари штаби жойлашган,- дея хабар қилди телеканал бошловчиси.

Марказий-осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти раҳбари Баҳром Ҳамроев Озодликка Россия Федерал хавфсизлик хизмати олиб бораётган сиёсат мусулмонлар қаршилигини авж олдирмоқда, дейди.

- Россия хавфсизлик ташкилотларида бирор маротаба “биз хато қилдик” ёки “улар жиноятчи эмас экан” деган гап тарихида бўлмаган. Аммо оммани алдашга қаратилган материалларни тарқатишда ФСБ биринчи ўринда туради! Мусулмонларни тутиб, уриб, чўнтагига пистолет, уйига граната ташлаш – бу сиёсат эмас, бу жиноят! Бу сиёсатни олиб бораётган давлатнинг эса келажаги йўқ! деди ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:52 0:00
Бевосита линк


Айни пайтда, оммавий ахборот воситаларида “Туркистон Исломий партияси”га алоқадорликда гумонланаётган шахслар борасида қўшимча маълумотлар оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Юлай Давлетбаев Уфа Санъат академиясини валторна мутахассислиги бўйича муваффақиятли битирган, бироқ кейинчалик тадбиркорликка берилиб кетган: у Москвада таксичилик қилиб кун кечириб юрган.

Унинг шериги деб айтилаётган Роберт Амирханов эса 1986 йилда Чернобил атом электрстанцияси портлашини бартараф этишда иштирок этган шахс: қарамоғида хотини ва норасида қизчаси бор.

Россия ФСБси ҳозирда биргина Бошқирдистондан 50 яқин фуқаро халқаро террорчилик ташкилотларида фаолият юратаётгани тўғрисида маълумотга эга эканини айтмоқда.

Ўтган йил декабрида ФСБ директори Александр Бортников биргина 2012 йил давомида у бошқараётган ташкилот “Россияда 92 теракт олдини олгани”ни очиқлади. Унинг сўзларига кўра, бир йилда мамлакатда 600 га яқин террорчи ва уларнинг шериклари ушланган.

ФСБ, шунингдек, охирги йилларда Россияда террорчилик ҳуружлари сони камайгани кузатилаётгани тўғрисида ҳам ҳисобот берди: 2010 йилда террорчи гуруҳлар томонидан 779 та жиноят содир этилган бўлса, 2011 йилга келиб бу кўрсаткич 365 ни кўрсатгани айтилди.

2013 йилнинг 1 март куни Москва ИИБси ва Россия ФСБси ҳамкорлигида “Туркистон Исломий партияси” ташкилотининг “Москвадаги гуруҳи раҳбарларидан бири” - Абдуҳофиз Холмуродов қўлга олингани тўғрисида Озодлик олдин ҳам хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG