Бишкекдаги маҳкама Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг укасига ўтган йил ҳибсдан қочгани учун қўшимча беш йиллик қамоқ жазо тайинлади.
Ҳакам Алмазбек Молдобаев раислигида ўтган бугунги маҳкамада ҳукм сиртдан ўқилди.
Ақмат Бакиев ўтган йил март ойида ҳибсда экан, даволаниш учун Бишкекдаги касалхонага олиб келинганида ғойиб бўлганди.
У 2011 йилнинг августида мамлакат жанубидаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланиб, 7,5 йилга озодликдан махрум этилган эди.
Ҳозир Ақмат Бакиевнинг қаердалиги номаълум. Қирғизистон Интерпол орқали уни қидирмоқда. Унинг акаси Қурманбек Бакиев 2010 йил апрелида содир бўлган воқеалардан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.
Унга митингчиларни ўққа тутилиши бўйича бир неча айб қўйилган. Ҳозирда Қурмонбек Бакиев Беларус фуқаролигини олган ва Минскда яшамоқда.