Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:22

Нетаняҳу Эронга қарши босимни тўхтатмасликка чақирди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу халқаро жамоатчиликни Эрон ядровий дастурини тўхтатишга қаратилган босимни тўхтатмасликка чақирди.

Исроил ҳукумати йиғилишида сўзлаган Нетаняҳу Эронга янги ислоҳотчи раҳбарнинг келгани вазиятни жиддий ўзгартирмаслиги ҳақида сўзлади.

30 йил муқаддам Эрон билан дипломатик алоқаларни узган АҚШ раҳбарияти бу давлатда ўтган президентлик сайлови натижаларини “ҳурмат” қилишини билдирди.

Шунингдек, АҚШ маҳфий равишда ядро қуролини яратмаётганини исбот қилувчи далилларни олиш йўлида Теҳрон билан тўғридан-тўғри дипломатик алоқаларга тайёрлигини билдирди.

ЕИ мулозими Катрин Эштон ҳам Теҳрон ядровий дастури теграсидаги бўҳронга барҳам бериш йўлида янги президент Ҳасан Руҳоний билан мулоқотга ҳозирлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин эса Руҳонийни Москва билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG