Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:22

Шимолий Корея АҚШга музокара ўтказишни таклиф қилди


Шимолий Корея АҚШ ҳукуматини Корея ярим ороли теграсидаги вазиятни юмшатиш йўлида Пхенян ядровий дастури бўйича янги музокаралар ўтказишга таклиф қилди.

Шимолий Корея Миллий мудофаа ҳайъати тарқатган баёнотда бу музокараларни юқори даражали расмийлар иштирокида ўтказиш таклиф қилингани айтилди.

Расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, Пхенян музокаралар олдидан бирор шарт ҳам қўймайди.

Бу музокаралар учун макон ва замон танлаш имкон ҳам Вашингтон ихтиёрига берилди.

Куни кеча Шимолий Корея расмийлари Жанубий Корея раҳбарияти билан сўнгги икки йил ичида илк бор ўтказилиши керак бўлган расмий учрашувда қатнашишдан бош тортган эди.
XS
SM
MD
LG