Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:06

Эрдўғонга мухолифлар ҳам, тарафдорлар ҳам Тақсимга киритилмади


Бугун Истанбулнинг Тақсим майдонига йиғилиши кутилган Бош вазир Эрдўғон тарафдорлари митинги бўлмади. Полиция ҳукуматдаги партияга тарафдорларни ҳам, норозиларни ҳам қалампир гази пуркаб, майдон ва унга туташ Гези боғидан қувиб солди.


Туркия Бош вазири Режап Тоййиб Эрдўғон тарафдорларининг якшанба куни Истанбулнинг Тақсим майдонига йиғилиши кутилган эди. Бироқ полиция бунга имкон бермаяпти.

Майдонни ўраб олган полиция ходимларининг қайтиш талабига бўйсунмай, яқинлашган ҳар қандай намойишчилар гуруҳига қалампир гази пуркалди.

Бунга қадар шаҳар полицияси Гези боғига йиғилган ҳукуматга қарши намойишчиларни тарқатиш чиқиш учун ҳам кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Намойишни уюштирган фаолларга кўра, шанба оқшом полиция куч билан тарқатишга уринган кезда юзлаб намойишчи жароҳатланган.

Истанбул ҳокими эса 44 киши жароҳатлангани, улардан бирортасига оғир жароҳат етмагани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ўз ҳамюртларини ижтимоий тармоқлар ва хориж матбуотида берилаётган маълумотларга кўр-кўрона ишонмасликка чақирди.

"Бизни ўз юртдошларимиздан беркитадиган гапимиз йўқ", деди Туркия расмий телевидениесига сўзлаган Истанбул мэри Қодир Тўпбош.

Ҳукуматнинг Истанбулдаги Гези боғини қайта қуриш режаси норозиликка сабаб бўлган ва бунинг ортидан тинч норозилик намойишлари бошланган эди.

Бироқ намойишни тарқатишга уринган полиция томонидан куч қўлланиши ортидан аксилҳукумат намойишлар Туркияниннг бошқа шаҳарларига ҳам уланиб кетди.

Турли шаҳарларда полиция ва намойишчилар тўқнашувлари натижасида шу пайтгача тўрт одам нобуд бўлди, юзлаб одам жароҳатланди.

Аввалроқ, Туркия бош вазири Режап Тоййиб Эрдўғон Гези боғи масаласида референдум ўтказилишини айтиб, намойишчилардан боғни тарк этишни сўраган эди.

Тақсим майдони теграсидаги энг сўнгги вазият ҳақида Озодликка Истанбулдаги мустақил журналист Камолиддин Йўлдош сўзлаб берди.

У билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:36 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG