Линклар

Шошилинч хабар
04 октябр 2024, Тошкент вақти: 11:35

Тошкент, Фарғона ва Андижонда ёнғин рўй берди


Озодликка юборилган фотосуратда шу жойдаги масжиддан тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Дастлаб Тошкентнинг кичик халқа йўли олдидаги масжид экани айтилган воқеа жойи, маълум бўлишича, Андижонга доирдир.
Озодликка юборилган фотосуратда шу жойдаги масжиддан тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Дастлаб Тошкентнинг кичик халқа йўли олдидаги масжид экани айтилган воқеа жойи, маълум бўлишича, Андижонга доирдир.

Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари шанба куни Тошкентнинг кичик халқа йули олдида, Андижондаги мадраса ва Фарғона шаҳри марказида жойлашган "Александрия" номли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар йўллашди.


Озодликка WhatsApp тармоғи орқали юборилган фотосуратда мадрасадан тутун чиқаётганини кўриш мумкин. Милиция ёнғин рўй берган жойни ўраб олган.

Дастлаб Тошкентнинг кичик халқа йўли олдидаги масжид экани айтилган воқеа жойи, маълум бўлишича, Андижонга доирдир.

Муштарийларимизга кўра, бу ҳодиса Андижондаги эски Пахта комбинатининг орқа томонидаги мадрасадир. Бу хабарни етказган WhatsApp фойдаланувчисига кўра, Андижондаги мадрасада ёнғин шанба куни чиққан.

Озодлик бу ҳодиса сабаб ва тафсилотларини ўрганмоқда.

Тошкентдаги ҳодиса гувоҳлари Озодликка буларни маълум қилишди:

"Катта пожар бўлаётганини кўрдим, пожарнила ҳам жуда кўп эди", деб ёзди воқеага гувоҳ бўлганини ёзган WhatsApp муштарийси Озодликка.

Яна бир муштариймиз "Ҳозир кичик халқа йўлидан юриб келдим. Эски Тезикова тарафда катта пожар бувотганнини курдим, пожарнийлар ҳам жуда кўп эди, лекин расмга олишга улгумадим" деб ёзди WhatsApp орқали.

Тошкент ўт ўчириш хизмати расмийлари Озодлик билан суҳбатда 22 июн, шанба куни туш пайти шаҳарнинг кичик халқа йули ёнидаги майдонда қуруқ ҳашак ёнгани ва ёнғиндан биноларга, жумладан, масжидга шикаст етмаганини айтишди.

- У ерда қуруқ ўт ёнган ва шу заҳоти ёнғин ўчирилди, ҳеч кимга, ҳеч бир бинога шикаст етгани йўқ, - деди Тошкент ўт ўчириш хизматининг ўз исмини айтмаган ходими.

Ҳозирча ёнғин сабаблари номаълум. Тошкент ўт ўчириш хизмати ҳодиса сабабларини ўрганаётганини маълум қилди.

22 июн куни Фарғона шаҳри марказида ҳам ёнғин рўй берди. Бу хабарни ҳам Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари юборишди.

WhatsApp муштарийси Озодликка юбоган расмда "Александрия" номли савдо мажмуаси тўла куйиб битганини кўриш мумкин.
WhatsApp муштарийси Озодликка юбоган расмда "Александрия" номли савдо мажмуаси тўла куйиб битганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, “Александрия” ресторани, “Донер” кафеси, мебел ва оптика дўконлари жойлашган икки қаватли бино томи (жами 160 метр квадрат жой) бутунлай куйиб кетган.

Фарғона шаҳар ўт ўчириш инспекцияси вакиласи Орзигул Мирзаева Узинформ агентлигига ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаганини, ёнғин сабаблари ҳозирда лаборатория томонидан аниқланаётганини билдирган.

“Александрия” ресторани официантларидан бири эса ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

Айни пайтда Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари ёнғинлар ҳаво ҳароратининг исиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ҳам эътибордан соқит қилмаяптилар.

Муштарийларимизга кўра, шанба куни Тошкент ва Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган.

Тошкент ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, шаҳарда йилига мингдан зиёд ёнғин қайд этилади. Ёнғинларнинг аксарияти хазон ва чиқиндиларни ёқиб юбориш натижасида содир бўлади.

Йилнинг ўтган даврида пойтахтда 300 дан ортиқ ёнғин чиқиндиларни ёқиб юбориш натижасида келиб чиққан.
XS
SM
MD
LG