Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

Солижон Абдураҳмонов Сангородга олиб ўтилган


Ўзбекистонда 10 йиллик қамоқ муддатини ўтаётган таниқли журналист Солижон Абдураҳмонов Тошкент яқинидаги Сангород махбуслар касалхонасига олиб ўтилган.

24 июн куни махбусни холидан хабар олиш учун Сангородга борган унинг яқинлари бу ҳақда Uznews.net мухбирига айтишган. Уларга кўра, Абдураҳмоновни ошқазонидаги яра безовта қиляпти.

-Уни аҳволи оғир, афтидан, жиддий сабаб бўлмаса махбус Сангородга олиб ўтилмайди, - деб айтди Абдураҳмоновнинг ўз исмини айтмаган яқинларидан бири.

Uznews.net мухьири бўлган Солижон Абдураҳмонов 2008 йилда Қорақалпоғистон маҳкамаси тарафидан ноқонуний гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатишда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўтган йил ноябр ойида Қарши қамоқхонасида сақланаётган мустақил журналистни Халқаро Қизил Хоч ташкилоти комиссияси ходимлари бориб кўришмоқчи бўлишган.

Аммо унинг яқинларига кўра, мулозимлар журналистни ташкилот ходимларидан яширишган.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти май ойида Ўзбекистондаги қамоқхоналарга ташрифларини тўхтатганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG