Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:54

Бағдоддаги масжидларга ҳужумда йиғирмадан зиёд одам нобуд бўлди


Ироқ пойтахти Бағдодда суннийлар масжидларига уюштирилган ҳужумларда йигирмадан ортиқ одам нобуд бўлди.

Ироқ расмийларига кўра, Бағдод жанубидаги Дура туманининг Холид бин Ал-Валид мавзесида шанба куни содир этилган биринчи портлашда камида 16 киши ҳалок бўлган.

Портлаш Рамазон ойида, ҳуфтон намози ўқилаётган пайтда рўй берган.

Бағдоднинг ғарбий қисмида жойлашган Мулла Хвеш масжидида содир этилган иккинчи портлашда камида 5 киши ўлган.

Жума куни Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида амалга оширилган портлашларда тахминан 40 киши нобуд бўлган эди.

Ироқда жорий йил апрелида шиа ва суннийлар ўртасида мазҳаблараро зўравонликлар бошланганидан бери 2600 киши қурбон бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG