Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:16

Доғистонда икки ўзбек фуқароси ўғирлаб кетилган


Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилотининг маълум қилишича, қашқадарёлик ака-ука Жасурбек ва Алишер Фозиловлар Доғистон пойтахти Махачкаланинг Киров туманида 13 июл куни йўқолиб қолган.

Ўзбекистон томони уларни диний экстремистик ғояларни тарғиб қилишда айблаб, Россиядан экстрадиция қилишни талаб қилиб келаётган эди.

Ака-ука фозиловлар тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қоляпти.

"Мемориал" фаолларига кўра, улар Ўзбекистонга бериб юбориш мақсадида ўғирланган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG