Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Ходорковский иши бўйича қарор чиқарди


ЮКОС нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский.
ЮКОС нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ЮКОС нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ва ҳамкори Платон Лебедевнинг биринчи суд адолатсиз бўлгани ва ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги уларнинг аризаси бўйича қарор чиқарди.

Европа суди пайшанба куни чиқарган қарорда Ходорковский ва Платоновга нисбатан жиноий иш асосли равишда очилгани, бироқ маҳкама адолатсиз бўлгани ва жазо муддатини ўташ учун улар узоқ минтақага жўнатилгани ўринсиз бўлгани билдирилган.

Суд қарорида икки тадбиркорга нисбатан жиноий иш, улар иддао қилганидек, сиёсий сабабларга кўра очилган дейиш учун асос йўқ экани билдирилган.

2003 йилда товламачиликда айбланиб қўлга олинган Ходорковский ва Платонов ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2010 йилда мулкни ўзлаштириш ва пул ювишда айбдор деб топилиб уларга қўшимча қамоқ муддати белгиланган.
XS
SM
MD
LG