Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:47

Ўзбекистонда рекорд даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда


26 июлдан 31 июлгача ва 1-2 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати рекорд даражада исиши кутилмоқда. Синоптикларнинг айтишича, бу кунлари 45 даражагача иссиқ бўлади.

Ўзбекистон об-ҳаво марказининг билдиришича, 25 июл куни Нукусда 1984 йилги рекордни ортда қолдирган даражадаги иссиқ ҳаво кузатилди. Шу куни Нукусда 42.2 даража иссиқ бўлган. 1984 йилнинг 25 июнида эса ҳаво 40.8 градус исиган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон об-ҳаво марказининг билдиришича, бундан ҳам иссиқ бўлиши кутилаяпти. 26-31 июл ва 1-2 август кунлари 37-42 даража, айрим ҳудудларда эса 43-45 даража иссиқ бўлади. Бу эса одатдагидан меъёрдан 4-7 даража юқоридир.

Ўзбекистонлик мутахасислар рекорд даражадаги иссиқ оқибатида Зарафшон, Сўх, Исфайрамсой, Шоҳимардан дарёларида лойқа сел юриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Иссиқ ҳаво нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни Тожикистонда ҳам кузатилаяпти.
Тожикистон гидреметереология марказининг билдиришича, июл ойининг сўнгги кунларида рекорд даражада иссиқ бўлади. Августнинг биринчи кунларигача давом этадиган аномал ҳаво температураси 46-48 градусга етади.

Шифокорлар бундай иссиқда аҳолига эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқмасликни,шунингдек, кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилмоқда.

Тожикистонлик мутахасислар эса ҳукуматга иссиқ кунлари юк ташувчи машиналар ҳаракатини таъқиқлашни тавсия қилган. Тожикистоннинг айрим ҳудудларида эса шошилинч фавқулодда комиссиялар ҳам ташкил қилинган.
XS
SM
MD
LG