Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:34

Ногиронлик пенсияси тирикчиликка етадими?


Бу мавзуни Баҳс майдонига олиб чиқишимизга Озодликнинг Эркин микрофонида ногиронларнинг йўқчиликдан тиланчилик қилишлари ҳақида гапирган самарқандлик ва сурхондарёлик тингловчиларнинг айтганлари ва уларга қарши гапирган хоразмлик ногироннинг фикрлари сабаб бўлди.

Бу мавзуни Баҳс майдонига олиб чиқишимизга Озодликнинг Эркин микрофонида ногиронларнинг йўқчиликдан тиланчилик қилишлари ҳақида гапирган самарқандлик ва сурхондарёлик тингловчиларнинг айтганлари ҳамда уларга қарши гапирган хоразмлик ногироннинг фикрлари сабаб бўлди.

13 июл куни Озодликнинг Эркин микрофонига гапирган самарқандлик Насиба опа, пенсия пули унга ва болаларига урпоқ ҳам бўлмаётганлиги сабабли тиланчилик қилишга мажбур эканлиги ҳақида гапирган эди:

- Биз ҳам тиланчи, уй йўқ, обшежитда яшаймиз, икки болам бор, эрим йўқ. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман, кўзим умуман кўрмайди. Пенсиям 240 минг сўм, бу ҳеч нарса бўлмайди. Тиланчилик қиламизда, бошқа чора йўқ. Президент бизларни тиланчи деб ерга уриб ташлади, аслида мелисаларини ўзи тиланчи. Касбдошмиз ҳаммамиз, фақат фарқимиз бор. Бизларга халқ меҳр-мурувват қилиб беради, мелисалар эса зўрлаб пулларимизни олиб қўяди, -деган эди Насиба опа.

Бундан сўнг сурхондарёлик ва андижонлик ногиронлар ҳам йўқчилик ва пенсия пули тирикчиликка етмаётганлиги сабаб тиланчилик қилаётгани ҳақида Озодликка айтган эди.

Бироқ, орадан бир ҳафта ўтиб, хоразмлик биринчи гуруҳ ногирони Фарҳод Эркин микрофонга боғланиб, юқорида номлари келтирилган тиланчилар кўпроқ пул топиш ва “шоҳона” ҳаёт кечириш учун тиланчилик қилаётганини ва бу билан ногиронларни шарманда қилаётганини айтди:

- Мен ҳам кўз касаллиги бўйича 254 минг сўм пенсия оламан. Оилам бор, пенсиям бемалол кун кечиришга етади. Ҳозир Урганчда ҳам тиланчилар кўпайиб кетган. Улар ногирон бўлсада вино арақ ичишга пул топиш учун тиланчилик қилишади. Агар уларга ҳаёт жуда оғир бўлса, ана қариялар уйлари бор, ўша ёққа борсин. Бизнинг ҳаётимиз тиланчилик қиладиган даражада ёмон эмас, улар виждонан гапирса яхши бўларди, - деди Фарҳод.

Фарҳод ногиронлар олаётган пенсия ўртача ҳаёт кечиришга етарли эканлигини исботлаб бериш мақсадида, самарқандлик ва сурхондарёлик тиланчиларни баҳсга таклиф қилди.

Ўзбекистон ҳукумати жамиятнинг доимий эътиборга муҳтож қатлами бўлган ногиронларга барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини иддао қилади.

Бироқ, аксарият ногиронлар фикрича, Ўзбекистон ҳукумати ногиронлар собиқ иттифоқ пайтида эга бўлган бир қанча имтиёзлардан маҳрум қилинганини, пенсия пули эса дори-дармон сотиб олишдан ортмаётгани ҳақида гапиришади.

Хўш, ўзбекистонлик ногиронлар бугун уларга ҳукумат кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликдан қониқиш ҳосил қиляптими?

Биринчи гуруҳ ногиронларига берилаётган 250 минг сўм атрофидаги пенсия уларнинг ўртача ҳаёт кечиришлари учун етарлими ёки йўқ?

Ҳукумат ногиронларни иш билан қай даражада таъминлай оляпти?


Баҳс майдонида пенсия тирикчиликка етмаётгани сабабли тиланчилик қилаётган кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирони 48 ёшли андижонлик Нишонбой ака ва хоразмлик биринчи гуруҳ ногирони, 45 ёшли Фарҳод иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:13 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG