Мисрда зўравонликлар давом этаётган бир пайтда Европа Иттифоқи (ЕИ) бу мамлакат билан муносабатини қайта кўриб чиқишни режаламоқда. Буни Европа кенгаши ва комиссияси раҳбарлари маълум қилди. Айни пайтда БМТ Бош котиби Мисрдаги вазият хусусида ташвиш билдирди.
Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Румпей ва Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо 18 август куни эълон қилинган баёнотда Мисрдаги барча томонни зўравонликлардан тийилишга ва оғир-босиқ бўлишга чақирган.
Европа Иттифоқи раҳбарлари баёнотида Европа Иттифоқи Миср билан муносабатини қайта кўриб чиқиши билдирилган.
Ҳужжатда Европа Иттифоқи бир неча кун ичида Миср билан муносабатни “зудлик билан кўриб чиқади” ва “зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган чоралар қабул қилади”, дейилган.
Ундан олдин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мисрда вазият кескинлашиб бораётганидан хавотир билдириб, зўравонлик рўй бераётган намойишларни тўхтатишга чақирган эди.
Бан Ки Мун шанба куни эълон қилинган баёнотида Мисрда черковлар, касалхоналар ва бошқа жамоат жойларига уюштирилган ҳужумларни қоралади.
Баёнотда БМТ Бош котиби Миср хавфсизлик кучлари норозилик намойишларини бостиришда “меъёрдан ортиқ куч қўллангани”ни таъкидлаган.
17 август куни Миср хавфсизлик кучлари пойтахт Қоҳирадаги Ал-Фатҳ масжидини ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларидан тозалади.
Масжидни исломчилардан тозалаш жараёнида томонлар ўртасида шиддатли отишмалар рўй берди.
Чоршанба куни хавфсизлик кучлари собиқ президент тарафдорлари Қоҳирада ташкил қилган иккита чодирлар лагерини бузиб ташлаганидан кейин бошланган норозиликлар ва тўқнашувлар давомида 750 дан ортиқ одам ўлгани айтилмоқда.
Юзлаб одам нобуд бўлганига қарамай, Мурсий тарафдорлари норозилик намойишлари давом этишини ваъда қилган.
Мисрнинг муваққат ҳукумати Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини қонун доирасида тарқатиб юбориш масаласи кўрилаётганини билидирди.
Бош вазир вазифасини вақтинча бажараётган Ҳазем Ал-Беблавий қонунни бузганлар билан ҳеч қандай ярашув бўлмаслигини таъкидлади.
- Қўли қон бўлганлар билан ҳеч қандай ярашув бўлмайди. Мамлакат ва халққа қарши қурол кўтарганлар билан ҳеч қачон ярашув бўлмайди. Қонунни бузганлар билан ҳеч қачон ярашув бўлмайди, - дея баёнот берди Ал-Беблави.
Якшанба куни Миср бўйлаб йирик намойишлар бўлгани ҳақида хабарлар олинмади.
Миср Ички ишлар вазирлиги жума кунги норозиликлардан кейин Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг бир мингдан ортиқ "унсури" қўлга олинганини билдирди.
Давлатга қарашли ахборот воситалари Мусулмон Биродарлигининг 250 аъзоси қотиллик, қотиллик содир этишга уринганлик ва терроризмда айбланиши мумкинлигини хабар қилди.
Миср ҳукумати вазиятни ўнглаш учун сентябр ойи ўртасигача тунги комендантлик соатини жорий қилди.