Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:32

Сув тошқини Хабаровск қишлоқ хўжалигига 8,5 миллиард рубл зарар етказди


Россиянинг Узоқ Шарқида мисли кўрилмаган сув тошқинлари давом этмоқда.

Якшанба куни Хабаровск ўлкасида куннинг ярмида сув сатхининг кўтарилиши секинлашди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида вилоятда сув тўрт сантиметрга кўтарилди.

25 августгача сув кунига 15 сантиметрдан кўтарилаётган эди.

Хабаровскда тошқин бошланганидан бери сув сатхи нормадан етти метргача кўтарилди.

Мазкур ўлкада 400 дан зиёд турар жой биноси сув остида қолди.

Яҳудий мухтор вилояти, Амур вилояти ва Хабаровск ўлкасида 140 дан ортиқ аҳоли пунктини сув босди.

Табиий офат қишлоқ хўжалигига етказган зарар миқдори 8,5 миллиард рубл деб бахоланмоқда.
XS
SM
MD
LG